Главная - Новости - Расман: ОДКБ кучлари Қозоғистонга кирди

Расман: ОДКБ кучлари Қозоғистонга кирди



Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатилди, Россия контингентининг илғор бўлинмалари ўз вазифаларини бажаришга киришди. Бу ҳақда КХШТ котибиятида журналистларга маълум қилинган. 


“КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2022 йил 6 январда қабул қилинган қарорига мувофиқ, вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш учун Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Коллектив тинчликпарвар кучлари чекланган муддатга Қозоғистон Республикасига юборилди”, дейилади хабарда. 

Уларнинг таъкидлашича, тинчликпарвар контингентнинг Россия қисмининг илғор бўлинмалари “вазифаларни бажаришга киришган”. 
Ташкилот маълумотларига кўра, тинчликпарвар кучлар таркибига Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон Қуролли Кучлари бўлинмалари кирган. 


“КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучларининг асосий вазифалари муҳим давлат ва ҳарбий объектларини қўриқлаш, Қозоғистон Республикасининг ҳуқуқ-тартибот кучларига вазиятни барқарорлаштириш ва уни ҳуқуқий майдонга қайтаришда ёрдам беришдан иборат бўлади”, дейилади КХШТ баёнотида. 

Таъкидланишича, Россия Ҳаво-десант кучлари Қозоғистонга юборилган КХШТ тинчликпарвар кучлари таркибига кирган, Аэрокосмик кучлар самолётлари уларни Республикага топширган. 
Аввалроқ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиши ҳақида хабар бергандик. 
Қозоғистонда намойишлар 
Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    
Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    
Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  
5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.
Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.
Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.
Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКб) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди

Комментарии (0)
Комментировать
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.