Главная - Новости - Россия меҳнат муҳожирларига янгича патент жорий қилмоқда

Россия меҳнат муҳожирларига янгича патент жорий қилмоқда






Россияда меҳнат муҳожирларига юзининг электрон тасвири ва бармоқ изларини ўз ичига олган чипли карта кўринишида патент бериш бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг мамлакат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган буйруғида сўз боради.
“Россия Федерациясига визани талаб қилмайдиган тартибда келган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга электрон маълумот ташувчиси бўлган карта кўринишида берилган патент шакли тасдиқлансин”, дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, карта ичига ўрнатилган контактсиз интерфейсга эга микросхема патентда кўрсатилган барча маълумотларни, шунингдек эгасининг шахсий биометрик маълумотларини юзнинг электрон тасвирини ва қўлининг икки бармоғ изини ўз ичига олади ҳамда унинг идентификациясига мос келади.
Бундан ташқари, ҳужжатда карта эгасининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги асосий маълумотлар кўрсатилади. 
Маълумот ўрнида,  ушбу фармон жорий йилнинг 29 декабридан кучга киради.
Комментарии (0)
Комментировать
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.