Главная - Новости - Ўзбекистонда TikTok «пандемияси». Бугунги ёшлар ҳаётидан биз билмаган саҳифалар

Ўзбекистонда TikTok «пандемияси». Бугунги ёшлар ҳаётидан биз билмаган саҳифалар



Якунланиб бораётган 2020 йилда Ўзбекистонга нафақат COVID-19, балки TikTok «пандемияси» ҳам кириб келди. Тиктокерлар, гарчи яратаётган контенти бемаъни эканига шубҳа бўлмаса-да, миллионлаб мухлис йиғиб улгурди. Хавотирлиси шундаки, ҳатто ёш йигит-қизлар бир уйда яшаб тикток олаётган House'лар ҳам пайдо бўлган.



Кўз ўнгимизда янги авлод пайдо бўляпти. Янги авлодки, ҳаётини гаджетларсиз умуман тасаввур қила олмайдиган, қўлда ёзишдан олдин телефон клавиатурасида ёзишни ўрганаётган, қўлига китоб берсангиз, «зум» ёки «свайп» қилишга ҳаракат қиладиган...
Ҳаётимиз виртуал оламга кўча бошлади. Бу оламда янги пайдо бўлган TikTok, гарчи унда фақат қисқа ва асосан бемаъни видеолар жойланса-да, одамлар соатлаб вақт ажратадиган платформалардан бирига айланиб қолди.
TikTok'ни пандемия деб сифатлашимиз бежиз эмас: биринчидан, ундаги видеолар аксарият ҳолларда мантиқсизлик ва ахлоқсизликка асосланган. Иккинчидан, тармоқ айни шунинг учун ҳам бор-йўғи 2 йил ичида 800 миллиондан ортиқ мухлис тўплади. Таққослаш учун, Instagram 1 миллиард фойдаланувчини 10 йил мобайнида йиғган эди.
Ёш бўлишига қарамай, миллионлаб аудиторияга эга блогер, вайнер, тиктокерлар авлоди улғаймоқда. Бу жараёнлар ўзбекистонлик ёшларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Ўзбек тиктокерларининг маза-матрасиз, ўзидан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмайдиган бу тенденцияга қўшилиб, бир зумда юлдузга айланиши, юз минглаб мухлис орттириши айнан 2020 йилдан бошланди, десак янглишмаган бўламиз.
Эътиборлиси, тиктокерлар орасида аллақачон жамоаларга бирлашиб, House'ларда бирга яшаётганлари ҳам бор. Шуниси хавотирлики, бу House'лар аъзолари – деярли барча ҳолларда вояга етмаган ёки катта ҳаётга эндигина кириб келаётган ёшлардир.
  • Хўш, XXI аср болалари – тиктокерларнинг дунёқараши қанақа?
  • Контентининг бефойда ва маъносизлиги ҳақида уларнинг ўзлари нима дейди?
  • Улар қанча даромад топишяпти?
  • House'га бирлашиб, бир уйда яшаётган ёшлар – улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор – жамиятнинг бунга қаршилигига қандай муносабатда?
SUBYEKTIV лойиҳасининг иккинчи сони айни шу мавзуда. Ўзбекистондаги машҳур тиктокерлар лойиҳада, ижодкорлар эса TikTok House'да меҳмон бўлди.

Фикр ва таклифларингизни изоҳларда кутиб қоламиз.


manba: Kun.uz
Комментарии (0)
Комментировать
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.